Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилишади. Улар мактаб ва олий ўқув юртларимизда илм сифатида ўқитилади. Уларни ҳаётда татбиқ қиламиз, ҳаёт ишларида улардан мадад оламиз. Шунинг учун социология, психология ва педагогика илмларининг олимлари айтган гаплар Қуръон ва Ҳадисдан кўра кўпроқ далил қилиб келтирилади. Шунинг учун, бу илмларни таълим олиш, улуғлаш, ҳаётдаги ишларимизда ҳакам қилиш натижасида бизда хато фикрлар ва нуқтаи назарлар пайдо бўлди. Уларга зид сўзларни қабул қилишимиз ҳам қийин бўлиб қолди. Бу илмлар умуман олиб қаралганда динни ҳаётдан ажратишга ва Исломий Давлат барпо бўлишига қарши курашишга олиб боради.


Ҳақиқат шуки, бу маорифлар илм эмас, сақофатдир. Чунки улар мулоҳаза ва тадқиқот йўли билан ҳосил бўлади. Уларда тажриба деган нарса умуман учрамайди. Уларни одамларга татбиқ қилиш тажриба дейилмайди, балки улар турли шахслар устида турли шароит ва вазиятларда такрор-такрор кузатилган мулоҳазалардир. Демак, улар мулоҳаза ва тадқиқот бўлиб, тажриба ўтказувчининг бир нарсани ўз устида синаши ёки у нарса устида тадқиқот олиб боришига ўхшамайди. Шунинг учун улар илм эмас, сақофат доирасига киради. Бундан ташқари, улар зонний (гумонли) бўлиб, хато бўлиши ҳам, тўғри бўлиши ҳам мумкин. Бунга сабаб, улар чалкаш асос устига қурилганидир. Чунки улар шахс ва жамиятга қараш асосига қурилган. Бинобарин, улар шахсий қарашларга асосланади. Шунинг учун жамият шахслардан таркиб топган, деган эътиборда қарашлар шахсдан оилага, ундан жамоатга ва охири жамиятга кўчади. Шунинг учун бу маорифлар жамиятларни бир-биридан ажралган деб эътибор қилиб, бир жамиятга тўғри келган нарса иккинчи жамиятга тўғри келмайди деб ҳисоблайди. Ҳақиқат шуки, жамият инсон, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топган бўлиб, бир жойдаги инсонга тўғри келган нарсалар ҳамма жойдаги инсонга ҳам тўғри келаверади. Ҳамда турли жамиятлар битта жамиятга айланади, уни фикрлар, туйғулар ва қонунлар ислоҳ қилади. Жамиятга бўлган нотўғри муносабат натижасида шу хато қарашга асослангани учун таълим соҳасида ҳам, жамиятшуносликда ҳам янглиш қарашлар юзага келди. Шунингдек, улар руҳшуносликка асослангани учун ҳам шундай хатоликлар пайдо бўлди. Руҳшуносликнинг ўзи ҳам икки жиҳатдан хатодир: биринчидан, у мияни минтақаларга (зоналарга) бўлинган, ҳар бир минтақанинг ўзига хос қобилияти бор, баъзи бир мияларда бошқа мияларда учрамайдиган имкониятлар бор, деб ҳисоблайди. Ҳолбуки, ҳақиқатда мия битта бўлиб, унда ҳосил бўлаётган фикрларнинг ҳар хил ва бир-бирига қарама-қаршилиги ҳис қилинган нарсалар ҳамда маълумотларнинг ҳар хил ёки қарама-қаршилигига боғлиқдир. Шунингдек, бир мияда бор бўлган қобилият бошқа мияда ҳам бўлади. Зеро, барча мияларда ҳамма нарса ҳақида фикр қилиш қобилияти бор. Фикрлаш жараёни учун эса ушбу уч омил бўлиши керак: ҳис қилинадиган воқелик, ҳис этувчи аъзолар ва миядаги маълумотлар. Кўзлар кўриш қувватида бир-биридан фарқ қилганидек, миялар ҳам боғлаш ва ҳис этиш қувватида бир-биридан фарқланади. Шунинг учун

 

171-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203